Чодакда заҳарланаётган сувга Экология вазирлиги жавоб бермади
Аввалроқ Солиқ қўмитаси вакили ЯТТ ва ундаги солиқлар бўйича олдиндан келишилган интервюдан сўнгги дақиқаларда қочиб кетганди.
Олмалиқ тоғ-кон металлургия комбинатига Чодак кон бошқармасига қарашли олтин қазиб чиқарилувчи конлардан чиқаётган заҳарли сув бутун Чодак аҳолиси ичимлик суви сифатида фойдаланадиган сойга қуйилмоқда.
28 ноябр кунги матбуот анжуманида Platina.uz Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги маъсулларга шу савол билан юзланди. Вазирлик маъсуллари бу савол бўйича мутахассислар анжуманда қатнашмаётгани ва саволни ёзиб олиб, кейин жавоб беришини маълум қилди.
Масъуллар ушбу мурожаатга эътибор қаратиб, саволимизга жавоб, муаммога ечим беришади, деган умиддамиз.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Солиқ қўмитаси вакили ЯТТ ва ундаги солиқлар бўйича олдиндан келишилган интервюдан сўнгги дақиқаларда қочиб кетганди.