Тошкентда чиқинди учун тўлов салкам икки баравар қимматлади
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши қарорига кўра нархлар ошади.
Жамият
29 ноябрь 2023 йил
Тошкентда чиқинди учун тўлов салкам икки баравар қимматлайди. Бу бўйича Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг тегишли қарори қабул қилинди.
Унга кўра, "Махсустранс-ишлаб чиқариш бошқармаси" ДУК томонидан кўрсатиладиган маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари учун мажбурий тўловлар тарифи қуйидагича ўзгаради:
Қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиш учун кўрсатиладиган хизматлар — аҳоли учун 7500 сўм ҚҚСсиз (амалдаги нарх 4500 сўм).
Бу миқдор бюджет ташкилотлари учун ҚҚСсиз 89 977 сўмни ташкил этади (амалдаги нархи 53 минг 986 сўм).
Мазкур тарифлар эълон қилинган муддатдан 15 кун ўтиб амалга киритилиши керак.