platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

Чақирув участкаларида қайд этиш ишлари: ҳокимлик баёнот билан чиқди

Тошкент шаҳар ҳокимининг чақирув участкаларида қайд этиш ишларини ташкил этишга оид қарори юзасидан турли фикрлар билдирилмоқда. Чақирув участкаларида қайд этиш ҳарбий хизматга дарҳол чақириш дегани эмаслиги билдирилди. 

Чақирув участкаларида қайд этиш ишлари: ҳокимлик баёнот билан чиқди

Чақирув участкаларида қайд этиш ишлари нима мақсадда ташкил этилмоқда? Тошкент шаҳар ҳокимлиги изоҳ берди.

​Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар ҳокимининг чақирув участкаларида қайд этиш ишларини ташкил этишга оид қарори юзасидан турли фикрлар билдирилмоқда.

​Мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти тушунтирилди.

​Ўзбекистон Республикасининг “Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги Қонуни 18-моддасига мувофиқ, фуқароларни чақирув участкаларида қайд этиш уларни ҳарбий рўйхатга олиш, сонини аниқлаш, ҳарбий хизматга яроқлилик даражаси ҳамда умумитаълим ва жисмоний тайёргарлигини ўрганиш мақсадида амалга оширилади.

Қонунчиликда ушбу тадбирларни ўтказиш муддати ҳам белгиланган. Жумладан, умумий ўрта, ўрта махсус ва бошланғич профессионал таълим муассасаларининг охирги ўқув йилида, октябрь–ноябрь ойларида қайд этиш ишлари ташкил қилинади.

​Муҳим жиҳат: чақирув участкаларида қайд этиш ҳарбий хизматга дарҳол чақириш дегани эмас.

​Бу, аввало, фуқароларни ҳарбий ҳисобга олиш ва тегишли маълумотларни аниқлаштириш жараёнидир. Ҳарбий хизматга чақириш эса қонунчиликда белгиланган алоҳида тартиб асосида амалга оширилади.

​Тошкент шаҳар ҳокимининг 2026 йил 5 октябрдаги 502-14-0-Қ/26-сон қарори айнан шу тадбирларни ўз вақтида ва тизимли ташкил этиш, масъул ташкилотлар ҳамкорлигини таъминлаш ҳамда тиббий кўрикларни белгиланган тартибда ўтказишга қаратилган.

​Жараёнда туман мудофаа ишлари бўлимлари, таълим муассасалари, тиббиёт ташкилотлари ва маҳаллаларнинг ҳамкорлиги назарда тутилган. Бу қайд этиш ишларини тартибли ташкил этиш ва фуқароларга зарур тушунтиришлар беришда муҳим аҳамиятга эга.

​Барча тадбирлар амалдаги қонунчиликда белгиланган ваколат ва тартиблар доирасида амалга оширилиши лозим. Фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш , уларга жараённинг мақсади ва тартибини тушунтириш масъул ташкилотларнинг вазифасидир, дейилади хабарда.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid