БМТ Исроил босқинига қарши янги резолюция қабул қилди
Ҳужжатни Ўзбекистон ҳам қўллаб-қувватлаган.
Сиёсат
29 ноябрь 2023 йил

БМТ Бош Ассамблеяси Исроилни босиб олинган Голан тепаликларини озод этишга чақирувчи резолюцияни қабул қилди.
Ҳужжат учун 91 давлат ижобий овоз берди, улар ичида Ўзбекистон ҳам бор. 8 давлат қарши чиқди, яна 62 давлат бетараф қолди.
Резолюцияда Исроилдан 1967 йилдаги Олти кунлик урушда босиб олинган Голан тепаликларидан қуролли кучларни олиб чиқиб кетиш, шунингдек, 1981 йилда Кнессет томонидан қабул қилинган бу ҳудудда яҳудий давлатининг суверенитетини эълон қилган қонунни бекор қилиш талаб этилади.
Эслатиб ўтамиз, БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 1981 йил 17 декабрдаги 497-резолюцияси билан аннекция амалиёти ҳақиқий эмас деб топилган.