Ҳолливуд юлдузи Травис Фиммел Истанбулга келди

Актёр Туркиянинг бошқа кўплаб мўъжизаларини ўзи учун кашф қилиш истаги билан бўлишди.

Жамият
25 ноябрь 2023 йил
Ҳолливуд юлдузи Травис Фиммел Истанбулга келди

Ҳолливуднинг машҳур актёри, "Викинглар" сериалида Қирол Рагнар роли ижрочисиТревис Фиммел Туркия Маданият ва туризм вазири ўринбосари Др. Батуҳан Мумжу билан учрашди.

Маданият ва туризм вазири ўринбосари Др. Батуҳан Мумжу машҳур актёрга Ая София музейини ўрганиш чоғида ҳамроҳлик қилди ва музей тарихи борасида қимматли маълумотларни тақдим этди.

Ая София масжидининг тарихий аҳамияти ва архитектураси ҳақида маълумот тўплаган Фиммел, музейда ўрнатилган монитор ва қулоқчинлар ёрдамида акс эттирилган тасвирларни излар экан, ҳаяжонларини яшира олмади. Ташриф давомида Фиммел Ая София ва унинг ўтмишига ҳайратини қайта-қайта ифодалаб, Туркиянинг бошқа кўплаб мўъжизаларини ўзи учун кашф қилиш истаги билан бўлишди.

Машҳур актёрга ташрифи давомида ҳамроҳлик қилган вазир ўринбосари Батуҳан Мумжунинг матбуотга берган хабарида, “2023 йилда Туркияга келган туристлар сони рекорд даражада ошди. Вазиримиз Меҳмет Нури Эрсойнинг ташаббуслари билан ушбу кўрсаткичларга эришишида, айниқса, 2019 йилда Туркия Туризмни ривожлантириш ва татбиқ этиш агентлиги (ТGА) ташкил этилиши билан муҳим аҳамият касб этди. Биз 200 та турли бозорларда тарғибот-ташвиқот тадбирларини ўтказиб, мамлакатимизни жаҳон миқёсида энг фаол тарғиб қилинадиган давлатлардан бири сифатида қайд этдик. Онадўлининг бой тарихи Туркияни халқаро кино саноати учун жозибадор манзилга айлантирди.

Мамлакатимиз жаҳонга машҳур юлдузлар орасида ҳам афзал кўрилаётганининг гувоҳи бўлиш жуда қувонарли. Биз тарғибот ишларининг аниқ натижаларини кўриб турибмиз”, дея ўз фикрларини билдирди.

 

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+