АҚШ-Канада чегарасида кучли портлаш содир бўлди

Ниагара-Фолс мэрияси маълумотларига кўра, чегарада автомобил портлаб кетган.

Жаҳон
23 ноябрь 2023 йил
АҚШ-Канада чегарасида кучли портлаш содир бўлди

АҚШ-Канада чегарасида, Ниагара шаршараси яқинидаги Rainbow кўпригида кучли портлаш содир бўлди.

Бу ҳақда маҳаллий маъмурият ва Федерал қидирув бюроси маълумотларига таяниб,  ABC News хабар берди.

Ниагара-Фолс мэрияси маълумотларига кўра, чегарада автомобил портлаб кетган. Чегара пости ҳудуди вайронага айланган, икки киши қурбон бўлгани айтилмоқда. АҚШ президенти Жо Байден ва Канада бош вазири Жастин Трюдо вазиятдан хабардор қилинди. 

Портлаш сабаб мамлакатлар ўртасидаги тўртта чегара пункти вақтинча ёпиб қўйилди. 

Воқеа жойида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ишламоқда.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+