platina.uz

Ўзбекистон Франциядан қирувчи самолётлар сотиб олмоқчи

Ушбу самолёт Франциядан ташқари Миср, Ҳиндистон, Қатар, Греция каби давлатлар ҳаво кучларида мавжуд.

Жамият
21 ноябрь 2023 йил
Ўзбекистон Франциядан қирувчи самолётлар сотиб олмоқчи

Франция президенти Эммануэл Макроннинг 2 ноябр куни Ўзбекистонга ташрифида, нафақат француз энергетика компаниялари учун уран масаласи, балки ҳарбий самолётлар борасида ҳамкорлик ҳам муҳокама қилинган.

Хусусан, Ўзбекистон раҳбарияти 24 та Rafale қирувчи самолётини олишдан манфаатдор экани айтилади. Бироқ, аниқ шартлар ва молиялаштириш тартиби номаълумлигича қолмоқда. Бу ҳақда француз саноат портали Intelligence online нашрида маълум қилинди.

Франция ўзининг Rafale самолётларини Ўзбекистонга сотишда қийинчиликларга дуч келиши мумкин. Сабаби Ҳиндистон, Қатар, Индонезия ва Хорватия каби бошқа мамлакатларнинг ҳам бу қуролга катта талаби бор, бу эса француз мудофаа саноатини ушбу самолёт модели учун олдиндан буюртмалар кўплигини билдиради. Шунга қарамай, Франция Ўзбекистонга ўзининг мавжуд захиралари билан ёрдам бериши мумкин.

Малумотларга кўра, 2023 йил учун Ўзбекистон мудофаа бюджети учун 1,4 миллиард доллар эквивалентида маблағ ажратган. The Military Balance маълумотига кўра, мамлакатнинг жанговар авиацияси арсеналида ҳозирда хизмат кўрсатилаётган 12 та МиГ-29 ва МиГ-29 UB самолётлари ва қўшимча 18 та бир хил турдаги самолётлар сақланади.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Ҳарбий-ҳаво кучлари 12 та Су-25 ҳужумчи самолёти ва 15 та Су-24 бомбардимончи самолётларидан иборат катта флотга эга.

Эслатиб ўтамиз, Rafale қирувчилари илк бор 1986 йил ишлаб чиқарила бошланган. Ушбу самолёт Франциядан ташқари Миср, Ҳиндистон, Қатар, Греция каби давлатлар ҳаво кучларида мавжуд.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+