Яшагим келар: ЙТҲ ҳақидаги клип премьераси бўлиб ўтди
Қўшиқ фожеали йўл ҳодисаларининг оқибатлари билан тўқнаш келган одамлар учраган қийинчиликларига қарамай, уларнинг ҳаётга бўлган интилишини тараннум этади.
Йўл-транспорт ҳодисалари статистикасининг ҳар рақами ортида инсон ҳаёти ва барбод бўлган қайғули тақдирлар яширинган. Афсуски, қўрқув келтириб чиқариши ва йўл ҳаракатининг ҳар бир иштирокчисини ҳушёрликка даъват қилиш керакдек бўлган мазкур рақамлар оддий ҳолат каби лоқайд қабул қилиниши кишини чуқур ўй ва мулоҳазаларга тортади. Бироқ барча кўниккандек кўринган мазкур ҳолат даҳшати камайиб қолгани йўқ, балки ҳамон катта йўқотишларни келтириб чиқармоқда.
Gross суғурта компанияси ва Тошкент шаҳар ИИББ “Хавфсиз ҳаракат” лойиҳаси доирасида “Яшагим келар” қўшиғи ва клипини тасвирга олишди.
17 ноябр куни "Интерконтинентал" меҳмонхонасида “Яшагим келар” қўшиғи ва клипининг катта премьераси бўлиб ўтди. Клип реал воқеаларга асосланган бўлиб, унда ЙТҲ реал иштирокчилари билан содир бўлган ҳолатлар видеорегистратор ва ташқи кузатув камераларининг тасвирларидан фойдаланилган.
Қўшиқ фожеали йўл ҳодисаларининг оқибатлари билан тўқнаш келган одамлар учраган қийинчиликларига қарамай, уларнинг ҳаётга бўлган интилишини тараннум этади.
Шоҳрух Қаюмов, йўл транспорт ҳодисасидан жабрланган шахс, клип актёри:
“3 йил олдин машинада кетаётганимда йўлда шағал бўлган. Машинада 5 киши эдик. Машинанинг бир тарафи тортмай қолган. Кейин ағдарилиб, айланишни бошлаган. Мен тарафдан айлангани учун белим шикастланган. Умуртқа поғона синган. Ҳозир белдан пасти ишламайди. Кейинги йил Америкага бориб даволанмоқчиман. Илон Маскнинг невролинк деган чипи бор. У мияга қўйилади, худди блутуздек ишлайди. Мия орқали оёқларни ишлатишга ҳаракат қилмоқчимиз”.
Эстрада юлдузлари "Саҳар" гуруҳининг яккахон ижрочиси Анвар Жўраев ва репер Конста мазкур инсонлар тақдирини ўзларининг бетакрор ижроси билан жўрликда ҳикоя қилади.
Одинахон Деҳқонова