Қаҳванинг коронавирусга қарши фойдаси маълум бўлди
Ушбу ичимлик таркибида полифеноллар мавжуд.
Хитой олимларининг қайд этишича, қаҳва коронавирус (COVID-19) юқтириш хавфини камайтиради. Уларнинг тадқиқот натижалари BMC (BioMed Central) да чоп этилди.
Маълум бўлишича, тананинг фаол иммунитети диетага боғлиқ. Полифенолларга бой овқатлар қанча кўп бўлса, тан ҳимояси шунча яхшиланади. Масалан, рационда ҳар доим сабзавотлар бўлиши керак.
Қаҳва ҳақида нима дейиш мумкин? Ушбу ичимлик таркибида полифеноллар мавжуд. У ҳақиқатан ҳам SARS-CoV-2 нинг танага киришига тўсқинлик қилиши мумкин. Бу катепсин Л деб номланган овқат ҳазм қилиш ферментининг фаоллиги билан боғлиқ. Қаҳва коронавируснинг ҳужайра ичига киришига имкон берувчи механизмни блоклайди.
Олимларнинг эслатишича, кофе таркибида яллиғланиш жараёнларининг интенсивлигини камайтирадиган хлороген кислота (CGA), шунингдек, иммунитет тизимини рағбатлантирадиган кофеин ҳам мавжуд.
Ушбу материал тавсиявий характерга эга, соғлиғингизга муаммо пайдо бўлса, шифокорга мурожаат қилинг.
Аввалроқ шифокор буйракни соғлом сақлаш учун муҳим тавсиялар тақдим этганди. Унга кўра, қаҳва ва шакарли ичимликларни камроқ ичиш мақсадга мувофиқ.