platina.uz
Жамият

Шакарсиз ва ёғсиз қаҳва эрта ўлим хавфини камайтиради

Олимлар 46 мингдан ортиқ киши иштирок этган тадқиқот натижалари билан бўлишдилар. 

Шакарсиз ва ёғсиз қаҳва эрта ўлим хавфини камайтиради

Шакар ва ёғли қўшимчаларсиз қаҳва истеъмол қилиш эрта ўлим хавфини камайтириши мумкин.

Тафт университети олимлари кунига 1-2 чашка қора қаҳва ҳар қандай сабабдан ўлим хавфини 14 фоизга камайтиришини аниқладилар.

Натижалар The Journal of Nutrition журналида чоп этилди.

Тадқиқотда 46 000 дан ортиқ киши иштирок этди. Маълум бўлишича, қаҳвага озгина шакар (ярим чой қошиқдан кам) ва қаймоқ (1 ош қошиқгача) қўшилса, ижобий таъсир сақланиб қолади. Аммо ичимлик жуда ширин ёки ёғли бўлиб қолса, фойда йўқолади.

Кунига қанча кўп чашка қаҳва ичилса шунчалик самарали бўлади, лекин фақат учтагача ичиш мақсадга мувофиқ.

Тадқиқот шунингдек, қаҳва истеъмоли ва саратондан ўлим хавфининг пасайиши ўртасида ҳеч қандай боғлиқлик аниқланмаган ва кофеинсиз қаҳвани яхши кўрадиганлар умуман ижобий таъсир кўрсатмаган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid