platina.uz

Кучли бош оғриғи хавфини камайтирувчи ичимлик

Мигрен — ирсий касаллик бўлиб, асосий белгиси бошда тўхтаб-тўхтаб тутадиган оғриқдир.

Жамият
4 ноябрь 2023 йил
Кучли бош оғриғи хавфини камайтирувчи ичимлик

Хитойлик олимлар томонидан ўтказилган тадқиқотга кўра, қаҳва мигренлар(бошнинг қаттиқ оғриши)нинг пайдо бўлишини камайтиради. Бу ҳақда Nature.com хабар бермоқда.

Олимлар қаҳва истеъмоли ва мигрен, Алцгеймер ёки Паркинсон касаллиги каби неврологик касалликларнинг ривожланиш эҳтимоли ўртасидаги боғлиқликни аниқлашга ҳаракат қилишган.

Тадқиқотчилар кофе истеъмоли ва мигрен ўртасидаги сабабий боғлиқликни исботлаш учун генетик маълумотлар ва МРТ натижаларидан фойдаланганлар. Нашрнинг қайд этишича, кофе ичиш неврологик касалликларнинг олдини олишнинг бир усулидир.

Мигрен — ирсий касаллик бўлиб, асосий белгиси бошда тўхтаб-тўхтаб тутадиган оғриқдир, у пульсни ёдга солади. Унга доимо кўнгил айниши, эшитиш ва кўриш таъсирчанлиги ортиши қўшилади: одатий шовқин ва майин ёрқинлик ҳам ғашга тегади, кескин туйилади. Аммо барча белгилар бир вақтда содир бўлмаслиги мумкин. Мигреннинг биринчи аломатлари ёшликдан пайдо бўлади, масалан қизларда балоғатга етиш даврида ёки 20 ёшда. Энг юқори чўққи 30-40 ёшда кузатилади.

Аввалроқ қаҳва таркибида мавжуд бўлган ўсимлик моддаси — тригонеллин ёшга боғлиқ мия касалликларини олдини олиши ва хотирани яхшилаши айтилганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+