
Новосибирск-Фарғона самолёти 13 соат ушланиб қолди
Прокуратура ҳодиса юзасидан текширув ўтказди.
Бугун, 17 ноябр куни Россиянинг Новосибирск шаҳридан Фарғонага шаҳрига учиши керак бўлган рейс самолёти нақ 13 соат давомида ушланиб қолди.
Бу ҳақда Infopro24 нашри хабар берди.
Хабарга кўра, ушбу ҳолатга Uzbekistan Airways компанияси самолётининг техник носозлиги сабаб бўлган.
Новосибирск транспорт прокуратураси ҳодиса юзасидан текширув ўтказган.