
Андижонда бюджетдан миллиардлаб маблағлар ажратилди
Аввалроқ, Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев уч дона автомобил сотиб олиш учун 1,3 млрд. сўм ажратганди.
Халқ депутатлари Андижон вилояти кенгаши қарори билан маҳаллий бюджетдан 4,4 млрд. маблағ ажратилди.
Ушбу пуллар ишлатишини вилоят ишлар бошқармаси ва "Ягона буюртмачи" ИК ДУК назорат қилади. У орқали маблағ вилоят ҳокимлигининг "Ҳарбий-маъмурий секторларни ривожлантириш жамғармаси"га йўналтирилади.
Қарорда айтилишича, мазкур маблағ 2023 йилда давлат даромадига ўтказилган мол-мулкни реализация қилишдан келиб тушган.
Аввалроқ, Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев уч дона автомобил сотиб олиш учун 1,3 млрд. сўм ажратгани маълум бўлганди.