Байден ХХР раҳбарини ўзаро учрашувдан сўнг "диктатор" дея атади
16 ноябр куни икки давлат раҳбарлари Сан-Францискода учрашди.
АҚШ президенти Жо Байден ХХР етакчиси Си Цзинпин билан музокаралардан сўнг уни “диктатор” дея атаб, фикрини ўзгартирмаганини айтди.
Байденнинг учрашувдан сўнг, журналистларга маълум қилишича, Си Цзинпин айнан шундай.
“Ҳукумати бизникидан мутлақо фарқ қиладиган коммунистик мамлакатни бошқараётган йигит диктатордир”, - дейди у.
Эслатиб ўтамиз, 16 ноябр куни АҚШ президенти Жо Байден ва ХХР раиси Си Цзинпин ўртасидаги икки томонлама учрашув якунланган. Икки давлат раҳбарларининг музокаралари 2,5 соатдан сал камроқ давом этди.
Томонлар халқаро муносабатларга оид фикрлар алмашган. Жумладан, Хитой раҳбари икки давлат ўртасидаги можаро улкан ва тузалмас оқибатларга олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантирган. Си шунингдек, АҚШ Тайванга қурол-яроғ билан ёрдам бераётганини танқид остига олган.
Эслатиб ўтамиз, Байден аввал ҳам Си Цзинпинни диктатор, Украина воқеаларидан кейин Россия президенти Владимир Путинни "қотил" дея атаганди.