Метро поезди яна бузилиб қолди
Эслатиб ўтамиз, 23 октябр куни ҳам Шаҳристон метро бекатида носозлик содир бўлганди.
Жорий йилнинг 13 ноябр санасида соат тахминан 09:15 лар атрофида Ўзбекистон йўналишининг Алишер Навоий бекатидан ҳаракатланишни бошлаган 40-сонли ҳаракат таркибида техник носозлик ҳолати кузатилган ва бунинг натижасида ушбу ҳаракат таркиби тоннелнинг кириш қисмида 15 дақиқа вақт давомида тўхтатилган.
Бу "Тошкент метрополитени" хабар берди.
Йўловчиларга ноқулайлик ҳосил қилмаслик ва йўналишда белгиланган ҳаракат жадвали бузилмаслигини олдини олиш мақсадида, ортидаги 39-сонли ҳаракат таркиби орқали тиркамага олиниб, ҳаракат таркиби текширув йўлагига олиб борилган.
Ҳозирги вақтда йўналишдаги барча поездлар белгиланган жадвал асосида ҳаракатланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 23 октябр куни ҳам Шаҳристон метро бекатида носозлик содир бўлган. Аввалроқ, вагон эшикларининг очиқ ҳолда ҳаракатланиши, тўхтаб қолиши ва метро вагонида ёнғин ҳам кузатилганди. Шунингдек, август ойида айнан Юнусобод йўналишининг икки бекати профилактика учун ёпилганди.