platina.uz
Жамият

Тошкентда янги туман ташкил этиш таклиф қилинмоқда

Пойтахтда сўнгги бор янги туман 2020 йилда ташкил этилган. 

Тошкентда янги туман ташкил этиш таклиф қилинмоқда

Тошкентда яна бир туман ташкил этилиши мумкин. Қонунчилик палатасининг бу бўйича "Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ ва Ўрта Чирчиқ туманларининг, шунингдек Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрининг чегараларини ўзгартириш ҳамда Тошкент шаҳар таркибида Янги Тошкент туманини ташкил этиш тўғрисида"ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Вазирлар Маҳкамасининг таклифи қабул қилиниб, Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ ва Ўрта Чирчиқ туманларининг, шунингдек, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрининг чегаралари ўзгартирилиши; Тошкент вилояти ҳудудидан 19 729,41 гектар, шу жумладан, Юқори Чирчиқ туманидан 17 323,31 гектар (шундан 11 147,29 гектар қишлоқ хўжалиги ерлари), Ўрта Чирчиқ туманидан 2 406,1 гектар (шундан 1 758,41 гектар қишлоқ хўжалиги ерлари) ер майдонлари Тошкент шаҳри таркибига ўтказилиши кўзда тутилмоқда.

Таклифга кўра, Янги Тошкент туманига қуйидаги ҳудудлар киритилади:

Юқори Чирчиқ туманидан — “Истиқбол”, “Дархон”, “Усмонобод”, “Навоий”, “Жалолтепа”, “Ободон”, “Гулистон”, “Баҳор”, “Хван Т.Г”, “Яшнобод”, “Уч чинор”, “Нурафшон”, “Миробод”, “Файзиобод”, “Аҳмад Яссавий”, “Балиқчи”, “Ёшлик”, “Тинчлик”, “Ийик-ота”, “Бирлик” МФЙлар ҳудудлари;

“Истиқлол”, “Гулобод”, “Ўзбекистон”, “Наврўз”, “Қорасув”, “Оқ овул”, “Маърифат”, “Жумабозор”, “Нурли йўл”, “Фаровон”, “Янги ҳаёт”, “Саховат”, “Қизилсой” МФЙлар ҳудудларининг бир қисми.

Ўрта Чирчиқ туманидан — “Шоликор”, “Ўчоқли”, “Бунёдкор”, “Машъал” МФЙлар ҳудудлари;
“Мустақиллик”, “Гулобод”, “Янгитурмуш” МФЙлар ҳудудларининг бир қисми.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йил август ойида илк бор Чирчиқ ва Қорасув дарёлари оралиғида Янги Тошкентни қуриш ташаббуси илгари сурилганди.

Тошкентда сўнгги бор янги туман 2020 йилда ташкил этилган (Янгиҳаёт тумани).

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid