Италия президентининг ташрифи бошланди
Эслатиб ўтамиз, Италия раҳбари 9-11 кунлари Ўзбекистонда бўлади.
Сиёсат
10 ноябрь 2023 йил
Италия президенти Сержо Маттарелла 9 ноябр куни Ўзбекистонга ташриф буюрди.
Бугун, 10 ноябрь куни Сержо Маттарелла ва унинг фарзанди Лаура Маттарелла Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ҳамроҳлигида “Янги Ўзбекистон” боғига ташриф буюриб, Мустақиллик монументи пойига гул қўйди.
Олий мартабали меҳмонлар мажмуа меъморий ечимлари ҳамда композициясининг мазмун-моҳияти ва хусусиятлари билан батафсил танишди.
Эслатиб ўтамиз, Италия раҳбари 9-11 кунлари Ўзбекистонда бўлади. Ташриф дастуридан инвестиция, илмий-маданий ҳамкорлик масалалари ўрин олган.