platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жаҳон

Европа тартибсизликлар гирдобида: Италия ва Испанияда йирик намойишлар юз берди

​Италиядаги энг йирик намойишлар Милан, Рим ва Турин шаҳарларида бўлиб ўтди. Римда бир гуруҳ намойишчилар Колизейга бостириб киришга уринишди, аммо ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари уларни тўхтата олдилар. 

Европа тартибсизликлар гирдобида: Италия ва Испанияда йирик намойишлар юз берди

Европа оммавий ахборот воситалари хабарларига кўра, шанба куни Италия ва Испаниянинг бир нечта шаҳарларида минглаб кишилар иштирокида норозилик намойишлари бўлиб ўтди.

​Италиядаги энг йирик намойишлар Милан, Рим ва Турин шаҳарларида бўлиб ўтди.

​Италия пойтахтидаги бир гуруҳ намойишчилар Колизейга бостириб киришга уринишди, аммо ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари уларни тўхтата олдилар.

Намойишчилар таълим тизими, коррупция ва пенсиялар каби бир қатор масалалардан норозилик билдиришди.

​Испания расмийлари эса, мамлакат пенсия тизимига қарши норозилик билдириш учун Мадридда бўлиб ўтган намойишларда тахминан 25 000 киши иштирок этганини хабар қилишди. Барча норозилик намойишлари тинч, тўқнашувларсиз ва тартибсизликларсиз ўтгани ҳақида хабар берилган.

​Аввалроқ, шанба куни Франция ва Бельгияда ҳам норозилик намойишлари бўлиб ўтгани ҳақида хабар берилган эди. Le Figaro газетасининг хабар беришича, Париждаги намойиш охирида тўқнашувлар бошланган. Франция Ички ишлар вазирлигининг маълумотларига кўра, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари шанба куни тахминан 1000 кишини ҳибсга олган.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid