Италия президенти 3 кунлик ташриф билан Ўзбекистонда бўлади
Ташриф дастуридан инвестиция, илмий-маданий ҳамкорлик масалалари ўрин олган.
Сиёсат
6 ноябрь 2023 йил
9-11 ноябр кунлари Италия президенти Сержо Маттарелла 3 кунлик ташриф билан Ўзбекистонга келяпти. Бу ҳақда италян матбуоти хабар берди.
Ташриф дастуридан инвестиция, илмий-маданий ҳамкорлик масалалари ўрин олган. 10 ноябр куни эса Шавкат Мирзиёев Италия президентини қабул қилади.
Шунингдек, Маттарелла Турин политехника университетида бўлиб, ОТМлар ўртасидаги ҳамкорлик, иқтисодий ва технологик соҳаларда тажриба алмашиш масалалари муҳокама қилинади.
Ташрифнинг учинчи кунида, 11 ноябрда меҳмон Самарқанд шаҳрига боради.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев шу йил ёзда Италияга расмий ташриф билан борганди.