Исроил Байденнинг илтимосини рад этди
Икки давлат етакчилари ўзаро мулоқот ўтказган.
АҚШ президенти Жо Байден Исроил бош вазири Бинямин Нетаняхудан Ғазо секторидаги жангларни вақтинча тўхтатишни сўраганини маълум қилди. Аммо Исроил томонининг жавоби ижобий бўлмаган.
Axios нашри аввалроқ ёзишича, Нетаняху билан телефон суҳбатида Америка етакчиси гаровга олинганларнинг бир қисмини озод қилиш учун уч кунлик сулҳ эълон қилишни таклиф қилган.
Оқ уйнинг билдиришича, душанба куни бўлиб ўтган суҳбат чоғида Қўшма Штатлар ва Исроил етакчилари Ғазо секторида гуманитар мақсадларда “тактик паузалар” ва гаровга олинганларни озод қилиш масаласини муҳокама қилган.
Нетаняху ҲАМАС томонидан гаровга олинган барча исроилликларни озод қилмасдан туриб, сулҳга эришиш мумкин эмаслигини айтиб, вақтинчалик сулҳ ҳақидаги таклифни рад этган.
Маълумотларга кўра, ҲАМАС қўлига икки юз нафарга яқин исроиллик қолмоқда. Улар 7 октябр кунги ҳужум натижасида қўлга олинган.
Исроил эса Ғазони бомбардимон қилишда давом этмоқда. Ғазодаги тиббий бошқарма маълумотига кўра, қурбонлар сони ўн минг кишидан ошиб кетди.
Телеграмда кузатиб боринг!