Маданий объектни сотмоқчи бўлган Давактив энди Ботаника боғини кўзлаяпти

Аввалроқ, Давактив томонидан  ЎзА ва "Шарқ" бинолари аукционга қўйилиши маълум бўлганди.

Жамият
7 октябрь 2023 йил
Маданий объектни сотмоқчи бўлган Давактив энди Ботаника боғини кўзлаяпти

Давактив агентлиги ишлаб чиққан Ҳукумат қарори лойиҳасида Ўзбекистондаги барча истироҳат боғлари ҳокимликлар ҳузурида тузиладиган "Истироҳат боғларини бошқариш дирекцияси"га ўтказилиши белгиланмоқда. Улар ичида Ўзбекистон фанлар академияси ҳузуридаги Тошкент ботаника боғи ҳам бор. 

Ботаника боғининг ҳокимият тасарруфига ўтказиш таклифи тармоқ фаоллари, Экопартия ва масъул ташкилотлар қаршилигига учради. 

"Қарор лойиҳаси келишув учун порталга жойлаштирилганда Фанлар академияси уни ниҳоятда салбий руҳда қабул қилди. Ўрнатилган тартибга биноан қарор лойиҳаси идоралараро келишув тарзида амалга оширилади. Қарор лойиҳаси келиб тушган куннинг ўзидаёқ Фанлар академияси қарор лойиҳаси юзасидан Давлат активларини бошқариш агентлигининг масъул ижрочиси билан боғланди ва Ботаника боғини рўйҳатдан чиқариб ташлаш лозимлигини таъкидлади.

Шундан сўнг, юқори турувчи органлар оғзаки тарзда хабардор қилинди. Фанлар академиясининг мутаҳассислари томонидан асоснома тайёрланиб, ўрнатилган тартибга биноан белгиланган муддатдан чиқиб кетмаган ҳолда, project.gov.uz тизими орқали Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасининг 1-иловаси 193-тартиб рақам билан келган “Ботаника боғи”ни рўйхатдан чиқариб ташлаш қатъий талаб қилинди. Фанлар академиясининг эътирозларини инобатга олиб, Давлат активларини бошқариш агентлиги Қарор лойиҳасидан Ботаника боғини чиқариб ташлашига академия умид боғлади.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 майдаги “Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-171 қарорига мувофиқ Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигига Фанлар академияси билан биргаликда “Aкадемик Ф. Русанов номидаги Ботаника боғи фаолиятини такомиллаштириш, шу жумладан, илмий салоҳиятини кучайтириш, моддий-техник базасини яхшилаш, ҳудудларда уларнинг тажрибасини қўллаш ва филиалларини ташкил этиш” бўйича Ҳукумат қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди ва идоралараро келишувга жойлаштирилди. Мазкур қарорни қабул қилиниши Ботаника боғининг имкониятларидан кенг фойдаланган ҳолда республикада биохилма-хиллик соҳасини илмий жиҳатдан ўрганиш тизими такомиллаштирилади ва Ботаника боғини бошқа вазирлик ва идораларга ўтказиш имкониятини чеклайди" дейилади Фанлар академияси баёнотида.

Аввалроқ, Давактив томонидан  ЎзА ва "Шарқ" бинолари аукционга қўйилиши маълум бўлганди. Маданий мерос агентлиги мазкур қарорга кескин эътироз билдириб, ушбу бинолар мадай мерос сифатида сотилмаслигини билдирганди. 

telegram
telegram

Телеграмда кузатиб боринг!

Platina
© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+