Тошкент ҳокимияти Ботаника боғи сотилмаслигини айтди
Пойтахт ҳокимлиги Ботаника боғи бўйича расмий муносабат билдирди.
Тошкент ҳокимлиги тезда шов-шувга айланган Ботаника боғи сотилиши билан боғлиқ можарога муносабат билдириб, боғ ҳокимият тасарруфига ўтказилмаслиги ва сотилмаслигини маълум қилди.
"Вазиятни ўрганган ва Ботаника боғи мутахассислари билан суҳбатлашган ҳолда, шуни маълум қиламизки, Ботаника боғи Тошкент шаҳар ҳокимлиги балансига ўтказилмаган ва ҳокимлик мазкур қарор ташаббускори эмас. Ҳокимлик ушбу илмий даргоҳнинг мамлакат экотизимини асраш, ўсимликлар генофондини сақлаш ва кўпайтиришдаги аҳамиятини эътироф этади ва уни истироҳат боғига айлантиришга йўл қўймайди", дейилади баёнотда.
Аввалроқ Давлат активларини бошқариш агентлиги Ботаника боғини ҳокимият қарамоғига ўтказиш ҳақидаги қарор лоҳийасини яширинча эълон қилганди. Аммо жамоатчилик бундан хабар топиб, жиддий эътироз билдирди.
Давактив сал аввал ЎзА ва "Шарқ" биноларини ҳам сотмоқчи бўлганди. Маданий мерос агентлиги мазкур қарорга кескин эътироз билдириб, ушбу бинолар мадай мерос сифатида сотилмаслигини айтганди.