Ўзбекистоннинг ўпкаси: Ботаника боғи ҳақиқатлари
Platina.uz мутахассис билан мавзу юзасидан суҳбатлашди.
Яқинда Давлат активларини бошқариш агентлиги Ботаника боғини ҳокимият қарамоғига ўтказиш ҳақидаги қарор лойиҳасини яширинча эълон қилганди. Aммо жамоатчилик бундан хабар топиб, жиддий эътироз билдириши натижасида боғ Фанлар академияси тассаруфида қолдирилди. Aгар биз боғни йўқотсак нимани бой берардик?
Platina.uz ушбу саволга мутахассисдан жавоб олди.
Тошкент Ботаника боғи бўлим бўшлиғи Холмирзаева Aтиргул:
Бу хабарни эшитиб ҳамма хавотирга тушдим. Халқимиз кўпчилик экан ҳамма боғга қаршилик аризасига имзо қўяман деб келишди. Одамлар йиғилмасидан аввал Саида Мирзиёева “Ботаника боғи - бу кўнгилочар жой эмас. Бу - бутун шаҳримиз ҳар куни нафас олаётган Тошкентнинг "ўпкаси". Бу - биз ғурурланадиган тарих. 70 йилдан ортиқ вақт давомида истеъдодли олимларимиз ушбу боғда бебаҳо дарахтлар ва ўсимликларни етиштирдилар, уларга ўз меҳр-муҳаббатини бағишладилар. Юртимизда бундай маскан бошқа ҳеч қаерда йўқ.
Табиатнинг ана шу бир парчасини асраб-авайлаш, уни ҳимоя қилиш ва болаларимизга етказиш бизнинг бурчимиздир. Мен Ботаника боғини тижорий тузилмалар бошқарувига топширишга қатъиян қаршиман. Унинг бир сантиметри ҳам ижарачи ёки қурувчиларга берилмаслиги шарт.
Боғни олимлар яратган ва у олимлар ихтиёрида бўлиши, бутун ўзбекистонликлар учун хизмат қилиши лозим. У Фанлар академияси ихтиёрида қолади.”- деб ҳамма мавзуга нуқта қўйди.
Тошкент Ботаника боғи 1950 йил барпо этилган. Ҳозирги пайтда 66 гектар ерни эгаллайди. 40 гектари 5 та ҳудудга бўлинган. Ботаника боғидаги дарахтлар оила, туркум, турга қараб экилган. Ҳар битта дарахт иссиққа ва совуққа қандай чидамлилиги ва бошқа барча хусусусиятлари, қандай кўпайтириш йўллари ўрганилган. Мана шу ерда кўкарган ўзга иқлим ўсимликлари бизни иқлим шароитларига кўниб ўзини ватанини топган деб атаймиз. Боғда ўсимликлар типига қараб ривожланиши учун етарли шароит яратилган бўлиб тропик, субропик иқлимига мансуб ўсимликларга иссиқхоналар қурилган.
Боғ- ўсимликлар генофондидир. Ер юзидан келган коллекцияларни ўрганиб бизнинг иқлим шароитларига мос келадиганларини топиб Сурхондарёнинг Бандихон, Денов ва 1993 йил Қорақалпоғистон Республикасининг Элликқалъа ҳудудларида ботаника боғлари ташкил қилинган. Биз бу боғлар учун ҳудуднинг иқлим шароитига мос келадиган ўсимлик навларини танлаб берганмиз. Биз берган навлар ўсиб ҳатто тошкентдаги боғда совуққа ўрганолмаган турлар ривожланиб кетган ва энди шу навлар кўчатларини Тошкентга олиб келишмоқда. Олиб келинаётган барча ўсимликлар ҳам тез мослаша олмаяпти. Иқлим тез ўзгармоқда. Ўтган йилги аномал совуқда Элдар қарағайларини совуқ уриб кетди. Йилдан йилга ёзларимиз иссиқ ва қишларимиз совуқ бўлябди.
Ботаника боғини очиқ осмон остидаги музей десак муболаға бўлмайди. Кимдир Aмерика ўсимлигини кўриш учун Aмерикага боради. Бизда мана Aмерика ўсимликлари ҳудуди бор. Кимга Шарқий Осиё ўсимликлари керакми ёки бошқа бизда барча давлат иқлим ўсимликлари бор. Боғда Қизил китобга киритилган каштан баргли эман, Темир дарахти ва шунга ўхшаш турли хил ўсимликлар ўсади. Тошкентда катта майдондаги яшил жой фақат Ботаника қолган.
Яхши одамдан боғ қолади. Кимдир биз учун экиб кетган. Худога шукур, яшадик, нафас олдик ва энди биз келажак авлод учун экиб кетишимиз керак. Йўлларимиз кенгайди, асфалтлар кенгайди. Машиналар унданда кўпаймоқда шуларга қараб дарахт экишни ҳам кўпатиришимиз керак. Кислород ҳаммага керак.
Куз келди, яқинда яшил маконни яна бир қирқ кунлик мавсуми 25 октябрдан бошланади. Биз мана шунда кўчатларни тўғри экиш бўйича, қанақа парвариш қилиши, қиш мавсумига қанақа тайёрлаш бўйича тавсияларимиз билан ҳиссамизни қўшамиз.
Карантиндан кейин одамлар тоза ҳаво излаб уйда ўтиравериб кўзларига яшиллик истаб боғга келишди. Карантиндан кейин одам кўпайди. Қариялар, болали оналар тоққа чиқолмаган пайт тоза ҳаво излаб боғда айланиб кетишади.
Ботаника боғи Тошкентнинг “ўпкаси”. Aгар боғ ҳокимлик тассаруфига ўтиб кетса, Ҳудди Миллий боғнинг тақдири Ботаникани ҳам кутаётганди. Миллий боғни паркка айлантириш “ қайта таъмирлаш” деб кам дарахтлар кесилиб кетдими? Бундай дарахтсизлантирилган жойлардан бири Aмир Темур хиёбонидир. Вақтида фаоллик кўрсатилди, вақтида бартараф этилди. Бўлмаса, “чириётган ўпкамиз” билан қаергача бора олардик?
Фазилат Соиб суҳбатлашди.