Ноябр ойида қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
1 ноябрда кундузи ҳаво ҳарорати 17-19 даража илиқ бўлади.
"Ўзгидромет" 2023 йил ноябр ойида қандай об-ҳаво кузатилиши бўйича маълумот берди.
Октябр ойининг охирги кунида ёғиб ўтган ёмғир ва совуқдан сўнг, ноябр қуруқ ва анча илиқ об-ҳаво билан бошланади.
Ойнинг биринчи беш кунлигида Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол бироздан ўртача тезликкача э сади.
1 ноябрда кундузи ҳаво ҳарорати 17-19 даража илиқ бўлади, 2-5 ноябр кунларига 21-24 даража илиққача аста-секин кўтарилади. Фақат кечаси ва ерталаб 5-10 даража илиқ бўлган ҳарорат билан салқин бўлиши кузатилади.
Кейинчалик, ойнинг охиригача, Ўзгидрометнинг дастлабки баҳолашига кўра, 2023 йил ноябр ойида республика ҳудудининг катта қисмида ҳарорат кечалари 5-10 даража илиқдан 0-5 даража илиққача, кундуз кунлари 15-20 даража илиқдан 7-12 даража илиққача ўзгариб туриши кутилмоқда. Совуқ ҳаво даврларида эса кечаси ва эрталаб 0-2 даража совуққача бўлиши мумкин.
Республика шимолида анча паст ҳарорат фонида - ҳарорат кечалари 2-7 даража илиқдан 2-7 даража совуққача, кундуз кунлари 10-15 даража илиқдан 7-12 даража илиққача ўзгариб туриши кутилмоқда.
Ушбу ноябр ойида ёғингарчилик меъёр атрофида, баъзи жойларда меъёрдан кўп бўлиши кутилмоқда. Ёғингарчилик асосан ёмғир кўринишида ёғади, совуқ даврларда эса қорга айланади.