Йил бошидан буён қанча гиёҳвандлик моддаси қўлга олингани очиқланди
Сентябр ойида Тошкент аэропортида сўнгги ўттиз йил ичидаги энг йирик гиёҳвандлик моддалари партияси ( 8,5 тонна) ушлаб қолинганди.
Ўтган 9 ой ичида божхоначилар 9 минг килограмга яқин гиёҳвандлик воситаси айланмасини фош этишди.
Бу ҳақда Божхона қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Нурбек Саломов маълумот берди.
Ўтган 9 ойда жами:
- 8 минг 935 килограммга яқин гиёҳвандлик воситалари;
- 619 минг дона психотроп ва кучли таъсир этувчи моддалар;
- 4 млн 800 минг қути тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмаси фош этилган.
Шунингдек, 6,2 трлн сўм миқдоридаги божхона тўловларини кечиктириб тўлашга рухсат берилди. Давлат бюджетига 40,3 трлн сўм миқдорида маблағ ўтказилди. Хавфларни бошқариш ва яширин иқтисодиётга қарши курашиш йўналишида 780 млрд. сўмлик товарларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди, дейилади қўмита маълумотида.
Таъкидлаш жоизки, сентябр ойида Тошкент аэропортида сўнгги ўттиз йил ичидаги энг йирик гиёҳвандлик моддалари партияси ( 8,5 тонна) ушлаб қолинганди.