Исроил ҳужумлари оқибатида қанча одам ҳалок бўлгани очиқланди
Кеча, 27 октябр куни Исроил кучлари Ғазо бўйлаб шиддатли ҳужумларни бошлади.

Ғазо секторидаги Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, Исроилнинг ҳужумлари сабаб 7 октябрдан бери 7703 киши ҳалок бўлди. Ҳалок бўлганлар орасида 3500 дан ортиқ болалар ҳам бор.
Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фаластин анклавидаги ўлганлар ва жароҳатланганлар сони ҳақидаги ягона маълумот манбаи ҳисобланади.
Бу маълумотларни айни пайтда мустақил равишда текшириш имконияти йўқ.
Жума куни кечқурун ва шанбага ўтар кечаси Исроил Ғазо секторини бомбардимон қилишни кучайтириб, ҲAМAСнинг ўнлаб нишонларига, хусусан, ер ости туннелларига зарба берганини маълум қилди. Ҳудудда алоқа бутунлай йўқолди, 2,2 миллион киши ташқи дунёдан узилиб қолди.
Фаластин ҳудудида ҲAМAС назоратидаги фуқаролик мудофааси хизмати маълумотларига кўра, кучли ҳаво ва артиллерия ҳужуми натижасида юзлаб уйлар ва тинч аҳоли бинолари вайрон бўлган.