Шавкат Мирзиёев ноябрда Қозоғистонга боради
Бундан ташқари саммитда Қозоғистон, Туркия, Озарбайжон, Қирғизистон, Туркманистон, Венгрия раҳбарлари ҳам қатнашади.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2 ноябрда ташриф билан Остонага боради. Бу ҳақда Оқўрда матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон раҳбари у ерда Туркий давлатлар ташкилотининг юбилей 10-саммитида қатнашади.
Бундан ташқари саммитда Қозоғистон, Туркия, Озарбайжон, Қирғизистон, Туркманистон, Венгрия раҳбарлари ҳам қатнашади.
Таъкидлаш жоизки, 1 ноябр куни Қозоғистонга Франция президенти Эммануэл Макрон расмий ташриф билан келади.