
"Кўздан ғойиб бўлган" Хитой мудофаа вазири ишдан олинди
Эслатиб ўтамиз, июл ойида оммага кўринмай қолган Хитой ташқи ишлар вазири Цин Ганг ҳам ўз лавозимидан четлаштирилганди.
Хитой ҳукумати Ли Шанфуни Хитой Мудофаа вазирлиги раҳбари лавозимидан четлатди, деб хабар беради South China Morning Post.
“Бу AҚШ санкциялари остида қолган ва август ойи охиридан бери оммага кўринмай қолган генералнинг тақдири ҳақидаги бир неча ҳафталик миш-мишлардан сўнг маълум бўлди. чиқиш ҳақидаги қарор Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши доимий қўмитаси томонидан маъқулланган”, - дея қайд этади нашр.
Шу билан бирга, давлат оммавий ахборот воситалари Ли Шангфу истеъфога чиқиши сабабини айтмади. Шунингдек, унинг ўрнини ким эгаллагани ҳам оммага эълон қилинмаган.
Ли Шангфу жорий йил август ойидан бери жамоатчиликка кўриниш бермаган.
Шу билан бирга, Bloomberg хабар беришича, Шанси провинсиясининг собиқ губернатори Лан Фоан молия вазири лавозимига тайинланган: у бу лавозимда Лю Кунни алмаштирган.
Эслатиб ўтамиз, июл ойида оммага кўринмай қолган Хитой ташқи ишлар вазири Цин Ганг ўз лавозимидан четлаштирилгани маълум бўлди. Бу лавозимга Хитой партияси Марказий қўмитасининг ташқи ишлар комиссияси девонининг раҳбари Ван И тайинланган.