platina.uz

Тошкентда метро поезди яна бузилиб қолди

Ҳозирги вақтда поездлар белгиланган жадвалга асосан ҳаракатланмоқда.

Жамият
23 октябрь 2023 йил
Тошкентда метро поезди яна бузилиб қолди

Бугун, 23 октябр куни Тошкент метросида яна носозлик кузатилди.

"Соат 09:46 лар атрофида Шаҳристон метро бекатининг айланма йўлидан ҳаракатга чиқиши лозим бўлган 64-сонли ҳаракат таркибининг ҳаво компрессорида техник носозлик ҳолати аниқланган.

Ҳолат юзасидан тезкор кўрилган чора тадбирлар натижасида ушбу ҳаракат таркиби соат 10:17 да ҳаракатлана бошлаган. Бу эса, йўналишда белгиланган вақт интерваллари узайишига олиб келган" дейилади "Тошкент метрополитени" ДУК хабарида.

Ҳозирги вақтда поездлар белгиланган жадвалга асосан ҳаракатланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бу метро носозлиги бўйича ягона ҳолат эмас. Аввалроқ, вагон эшикларининг очиқ ҳолда ҳаракатланиши, тўхтаб қолиши ва метро вагонида ёнғин ҳам кузатилганди. Шунингдек, август ойида айнан Юнусобод йўналишининг икки бекати профилактика учун ёпилганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+