Навбаҳорда иродали ғалаба, Насафда илк мағлубият
ОЧЛ гуруҳ босқичининг 3-турида Насаф илк марта мағлубиятга учраган бўлса, Навбаҳор иродали ғалабага эришди.
ОЧЛ гуруҳ босқичининг 3-турида Насаф илк марта мағлубиятга учраган бўлса, Навбаҳор иродали ғалабага эришди.
БААда меҳмон бўлган қаршиликларнинг голи ҳисобга олинмади. Шаржа футболчиси Лукаснинг голи эса ўйинда ягоналигича қолди. Шу тариқа Шаржа 7 очко билан гуруҳда пешқадамга айланди.
Наманганда кечган драматик ўйинда эса Навбаҳор ирода кўрсатиб, камбек қилди. Нассажи 1:0 ҳисобида олдинда бораётганди. Ўрунов ҳисобни тенглаштирган бўлса, сўнгги дақиқаларда меҳмонлар ўзига гол уриб қўйди.
Олмалиқдаги учрашувда ОКМК яна бир карра мағлубиятга учради. Сепахоннинг 3 та голига олмалиқликлар бир гол билан жавоб бера олди холос. ОКМК айни пайтда гуруҳда сўнгги ўринда бормоқда.
ОЧЛ, гуруҳ босқичи, 3-тур
ОКМК - Сепахон 1:3
Голлар: Мираҳмадов 36 - Ризоян 32, 49, Асади 60
Шаржа - Насаф 1:0
Гол: Лукас 45+5
Навбаҳор - Нассажи 2:1
Голлар: Ўрунов 73, Абди 90+7 - Озоди 44