Икки клубимиз эронликларга қарши, Насафда жиддий, Пахтакорда осон рақиб
Бугун Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 3-тур ўйинлари бошланади.
Бугун Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 3-тур ўйинлари бошланади. Унда Олмалиқнинг ОКМК жамоаси Эроннинг Сепахон, Наманганнинг Навбаҳори эса Эроннинг бошқа жамоаси Нассажига қарши ўз майдонида ўйнайди.
Шунингдек, эртага Тошкентда Пахтакор клуби Туркманистоннинг Ахал клубини қабул қилади. Туркман футболи энди оёққа тураётганини ҳисобга олсак, тошкентликларга осон рақиб деб айтиш мумкин. Ғалаба қозонмаса ҳам, дурангни эпласа бўлади.
Қаршининг Насаф жамоасини эса БАА жиддий рақиб кутиб турибди. Шаржа жамоаси ҳар томонлама кучли ва ноқулай ҳисобланади. Аммо воҳаликлар учинчи марта ҳам ғалаба қозониш имкониятига эга дейиш мумкин.
ОЧЛ, гуруҳ босқичи, 3-тур
23 октябр
ОКМК - Сепахон (19:00)
Ал-Иттиход - Ал-Қува (21:00)
Шаржа - Насаф (21:00)
Навбаҳор - Нассажи (21:00)
Ал-Ҳилол - Мумбай Сити (23:00)
Ас-Садд - Ал-Файсали (23:00)
24 октябр
Урава Ред - Поханг (15:00)
Улсан - Жохор (15:00)
Патум - Кавасаки (17:00)
Вухан - Ханой (17:00)
Пахтакор - Ахал (19:00)
Персеполис - Истиқлол (21:00)
Ал-Айн - Ал-Файха (21:00)
Ан-Наср - Аз-Зухайл (23:00)
25 октябр
Йокохама - Кайа (15:00)
Бурирам - Мелбурн (15:00)
Жонбук - Лион Сити (15:00)
Инчон - Шандонг (15:00)
Зежианг - Вентфорет (15:00)
Китчи - Бангкок (17:00)
Ўйинлар Тошкент вақти билан кўрсатилган.