platina.uz
Жамият

Ўзбекистон ва Эрон ўзаро визасиз режим ўрнатиши мумкин

Шу ўринда қайд этиш лозим, Эрон ва Россия ўртасида визасиз режим кучга кириши кутилмоқда.

Ўзбекистон ва Эрон ўзаро визасиз режим ўрнатиши мумкин

Ўзбекситон ва Эрон фуқаролари орасида ўзаро сайёҳатларни рағбатлантириш мақсадида визасиз режим татбиқ этилиши мумкин. Эрон туризм вазири Эззатуллоҳ Зарғамий Ўзбекистон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазири Азиз Абдуҳакимов билан ўтказган учрашувда шу ҳақда айтилдитуризмни рағбатлантириш учун виза режимини бекор қилиш кераклигини айтди деб ёзади Tehran Times нашри.

Зарғамий яқинда Бухорога қилган сафарида Ўзбекистон ва Эрон халқлари маданияти яқинлигини кўрганини айтиб, Ўзбекистон фуқароларини Эрон шаҳарларига ташриф буюришга таклиф этди.

Эронлик вазир Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош ассамблеяси 25-сессиясида иштирок этиш учун 15 октябр куни Ўзбекистонга келган.

Шу ўринда қайд этиш лозим, Эрон ва Россия ўртасида визасиз режим кучга кириши кутилмоқда.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid