Мухтор Муҳитдинов вазир ўринбосари лавозимидан озод этилди
У аввал Жаҳонгир Ортиқхўжаевга ҳам ўринбосар бўлган.
Жамият
18 октябрь 2023 йил
Мухтор Муҳитдинов фавқулодда вазиятлар вазирининг ўринбосари лавозимидан олинди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар тарқатди.
Муҳитдинов Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган. Ушбу лавозимда ишлаб келган генерал-майор Равшан Ҳайдаров сентябр ойида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академияси бошлиғи лавозимига тайинланганди.
Мухтор Муҳиддинов 2020 йил охиригача ҳам Тошкент шаҳар ФВБни бошқарган. У 2020 йил ноябр ойи бошида Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари – Тошкент шаҳар каналлардан фойдаланиш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланганди.