Собиқ вазир Қобул Бердиев ишдан олинди

Унинг ўрнига бошқа бир собиқ вазир лавозимга тайинланган. 

Жамият
8 сентябрь 2023 йил
Собиқ вазир Қобул Бердиев ишдан олинди

Собиқ вазир  Равшан Хайдаров Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академияси бошлиғи лавозимига тайинланди. У 2001-2002 йилларда фавқулодда вазиятлар вазири лавозимида ишлаган. 

Шу муносабат билан Қобул Бердиев ушбу лавозимдан озод этилди. 

Эслатиб ўтамиз, Қобул Бердиев 2017 йилнинг сентябрь ойи бошларида мудофаа вазири лавозимидан олинган ва унинг ўрнига ҳозирда ДХХ раиси бўлган Абдусалом Азизов тайинланганди. Қобул Бердиев 2018 йилнинг баҳорида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академияси бошлиғи сифатида иш бошлаган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+