Келаси йил Ўзбекистонга ўн миллион сайёҳ келиши кутилмоқда
Вазирнинг айтишича, 2022 йилда дунё бўйлаб 1 млрд.га яқин одам саёҳат қилган.
Самарқандда Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош ассамблеясининг 25-сессияси бўлиб ўтмоқда. Унинг биринчи пленар йиғилишида Ўзбекистон экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Aзиз Aбдуҳакимов нутқ сўзлади.
Вазир ўз нутқида Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш, зарур инфратузилмани шакллантириш ва ривожлантиришга катта аҳамият берилаётганини таъкидлади.
Жумладан, кўплаб меҳмонхона ва ресторанлар, янги йўллар қурилмоқда. Мавжудлари янги талаблар асосида реконструкция қилинмоқда. Туризмни барқарор ривожлантириш учун амалий қадамлар қўйиляпти. Янгича туризм шакллари, жумладан, этник, экотуризм ва MICE туризмни йўлга қўйиш ҳамда ривожлантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Вазирнинг айтишича, 2022 йилда дунё бўйлаб 1 млрд.га яқин одам саёҳат қилган бўлиб, бу пандемиядан олдинги кўрсаткичнинг 66 фоизини ташкил этади. Жорий йилда Ўзбекистон 7 млн. хорижий саёҳатчини қабул қилиши кутилмоқда. Бу 2016 беш баробар кўп демакдир. Келгуси йилда биз 10 млн. саёҳатчини қабул қилишдан умид қиляпмиз", деди вазир Азиз Абдуҳакимов.
Сессияда ташкилот фаолияти билан боғлиқ ташкилий масалалар муҳокама қилинди. Жумладан, Азиз Абдуҳакимов Бош ассамлеянинг Ўзбекистондаги президенти UNWTO Бош ассамблеясининг вице-президенти деб эълон қилинди.
Сессия доирасида "Инқироз пайтида етакчилик" китобининг тақдимот маросими ўтказилди.