Туризм бўйича дaвлaт ва хусусий сектор ҳaмкорлиги керак
Бу гап Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) бош ассамблеясининг 25-сессияси доирасида ҳамкор (аффилланган) аъзоларнинг ялпи мажлисида янгради.
Самарқандда ўтказилаётган Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) бош ассамблеясининг 25-сессияси доирасида ҳамкор (аффилланган) аъзоларнинг ялпи мажлиси бўлиб ўтди. Унда туризм соҳaсидa дaвлaт ва хусусий сектор ҳaмкорлигини ривожлaнтириш зарурлигига эътибор қаратилди.
Ялпи мажлисда Бутунжаҳон туризм ташкилотига аъзо давлатлар иттифоқининг хусусий компаниялар ва фуқаролик жамияти вакилларидан иборат коалицияси умумий мақсадларга эришиш мақсадида давлат ва хусусий сектор ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш зарурлигини таъкидлашди.
Қайд этиш жоиз, бош ассамблея 25-сессияси доирасида ассоциациянинг энг муҳим низом йиғилиши – аффилланган аъзоларнинг 44-ялпи мажлиси ўтказилмоқда.
Мажлисда кўтарилган асосий мавзу — “Давлат-хусусий ҳамкорлик орқали туризмни ривожлантириш” бўлиб, унда 100 дан ортиқ аффилланган аъзолар сўнгги йиғилишдан кейин эришилган асосий натижаларни муҳокама қилишди. Шунингдек, ривожланиш стратегияси соҳасидаги ишланмалар ва ютуқларни кўриб чиқишди, аъзоликнинг жўғрофий жиҳатдан тенг мувозанатли бўлиши ҳамда келажакдаги лойиҳалар ва ҳамкорлик бўйича маълумот ва таклифлар алмашилди.
Йиғилиш иштирокчиларига яқин кунларда ишга тушириладиган, янги модернизация қилинган платформа ҳам тақдим этилди. Платформа ўз хизматлари билан интерактив ва динамик ўзаро алоқани, хусусан, қўмита аъзолари ўртасидаги алоқа ва ҳамкорликни яхшилаш учун мўлжалланган.