platina.uz
Жамият

Қашқадарёда автобус газ баллони портлади, 4 киши оғир жабрланган

Қолган фуқароларга амбулатор ва психологик ёрдам кўрсатилган.

Қашқадарёда автобус газ баллони портлади, 4 киши оғир жабрланган

Қашқадарёда автобус газ баллони портлаб, 4 киши жароҳат олди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Айтилишича, жорий йилнинг 15 октябрь куни соат 16:50 ларда Қашқадарё вилояти Муборак тумани ҳудудидан ўтувчи “Қарши-Бухоро” ички йўлида “ISUZU” русумли автобус йўловчилар билан ҳаракатланиб кетаётган вақтда автобуснинг газ баллонида портлаши содир бўлган.

Оқибатда 4 нафар фуқаро ўрта оғир даражада тан жароҳатини олиб, туман тиббиёт шифохонасига ётқизилган, қолган фуқароларга амбулатор ва психологик ёрдам кўрсатилган.

"Энг асосийси ҳодиса натижасида ҳеч ким ҳалок бўлмаган" дейилади хабарда.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid