Тошкентдаги қурилишда уч киши тупроқ остида қолиб кетгани айтилмоқда
Туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тошкентдаги қурилишда ўпирилиш оқибатида уч киши тупроқ остида қолиб кетгани айтилмоқда.
11 октябр куни соат 14:21 да Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, Бешқайрағоч кўчасида оқова (чиқинди) сувлари учун мўлжалланган чуқурлик (котлован) қазиш вақтида ўпирилиш содир бўлиб, 3 нафар фуқаро тупроқ остида қолиб кетганлиги тахмин қилинмоқда, дейилади ФВВ маълумотида.
Ҳодиса жойига етиб борган шаҳар ФВБнинг 2 та қутқарув отряди 16 нафар қутқарувчилари томонидан тупроқ остида қолиб кетган фуқароларни қидирув ишлари олиб борилмоқда.
Воқеа жойига шаҳар ФВБ, ССБ, ИИБ раҳбар ходимлари чиқишган.
Ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади расмий хабарда.