platina.uz

Тошкентда тупроқ босиб қолиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди — ҳокимлик

Ички ишлар бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза этувчи идоралар томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Жамият
11 октябрь 2023 йил
Тошкентда тупроқ босиб қолиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди — ҳокимлик

Тошкентда қурилишда тупроқ ўпирилиш оқибатида икки киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда Учтепа тумани ҳокимлиги маълумот берди.

Учтепа туман ҳокимининг ўринбосари Азиз Наимовнинг маълум қилишича:

Ҳақиқатдан ҳам Учтепа тумани "Бешкайроғоч" кўчасида олиб борилаётган коллектор курилишида (котлован қазиш вақтида) 5 нафар "Шафоат" маъсулияти чекланган жамият ходимлари ишлаётган бўлган. Аммо,тупроқ кўчиши натижасида 2 нафар ишчи ходим ҳаётдан кўз юмган, 1 нафар ходим айни дамда касалхонада, қолган 2 нафар ишчиларнинг аҳволи қониқарли баҳоланмоқда.

Айни дамларда, туман Ички ишлар бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза этувчи идоралар томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Учтепа тумани "Бешқайрағоч" кўчасида оқова (чиқинди) сувлари учун мўлжалланган чуқурлик (котлован) қазиш вақтида ўпирилиш содир бўлиб, 3 нафар фуқаро тупроқ остида қолиб кетганлиги айтилганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+