Қашқадарё ҳокими қарздорлик ва ижтимоий муаммолар учун юз миллиардлаб пул ажратмоқда
Кураш федерацияси вилоят бошқармаси ходимлари харажатлари учун эса 346,5 млн. сўм берилади.

Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти кенгаши қарори билан вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва юзага келган қарздорликларни қоплаш мақсадида миллиардлаб маблағ ажратилди. Ушбу пуллар Республика бюджетидан ажратилган 200 млрд. сўмлик ссуда маблағлари ҳисобидан экани белгилаб қўйилган.
Жумладан, Вилоят ҳокими стипендияси танловида ғолиб чиққан талабаларга 55 млн. сўм ажратилади. Кураш федерацияси вилоят бошқармаси ходимлари харажатлари учун эса 346,5 млн. сўм берилади.
Қарши шаҳридаги "Алишер Навоий" истироҳат боғида ва Мустақиллик кўчасида бажарилган ишлар сабаб юзага келган қарздорликларни ёпши учун 2 млрд. сўм, 10 -мактабни таъмирлашдан сўнг вужудга келган қарзлар учун 1 млрд. сўм ажратилади.
Қарши шаҳар перинатал марказидаги саломатлик йўлаги боғлиқ харажатларга 1 млрд. 895 млн сўм, Қамаши туманидаги 200 ўринли ихтисослаштирилган мактабни реконструкция қилиш учун 1,5 млрд. сўм тақдим этилади.
Кенгаш қароридаги биринчи илова бўйича жами 769 млн, иккинчи иловада эса 22 млрд. 312 млн сўм берилиши кўзда тутилган.




