Ўзгидромет қор ва ёмғирдан огоҳлантирди
Ўзгидромет агентлиги Platina.uz сайтига бу ҳақда маълум қилди.
Жамият
10 октябрь 2023 йил
![Ўзгидромет қор ва ёмғирдан огоҳлантирди](https://cp.platina.uz/media/CACHE/images/%D2%9B%D0%BE%D1%80_XbUTgxs.ece92690d023.webp)
Ўзгидромет агентлигининг Platina.uz сайтига тақдим этган маълумотига кўра, 11-13 октябр кунлари Ўзбекистон бўйлаб ёмғир ёғади, баъзи жойларда қорга айланиши мумкин.
Хусусан:
- Қорақалпоғистон, Хоразм вилоятида 11 октябрда 1-5 мм, Хоразм вилоятида баъзи жойларда 10 мм.гача ёмғир ёғади. Ҳарорат кечаси 5-10°, кундузи 15-20° бўлади. 12 октябрда баъзи жойларда 3-6 мм, Қорақалпоғистон шимолида 10 мм.гача ёмғир ёғади. Ҳарорат кечаси 3-8°, кундузи 12-17° бўлади.
- Бухоро, Навоий вилоятларида 12 октябрда баъзи жойларда 2-7 мм ёмғир ёғади. Ҳарорат кечаси 11-16°, кундузи 20-25° бўлади.
- Тошкент, Сирдарё вилоятларида 12 октябрда баъзи жойларда 2-7 мм ёмғир ёғади. Ҳарорат кечаси 11-16°, кундузи 22-27° бўлади. 13 октябрда кечаси ва эрталаб 10-15 мм ёмғир ёғади. Ҳарорат кечаси 6-11°, кундузи 12-17° бўлади.
- Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё вилоятларида 12 октябрда баъзи жойларда 2-7 мм ёмғир ёғади. Ҳарорат кечаси 11-16°, кундузи 22-27° бўлади. 13 октябрда кечаси ва эрталаб 2-7 мм ёмғир ёғади. Ҳарорат кечаси 6-11°, кундузи 12-17° бўлади.
- Сурхондарё вилоятида 13 октябрда 2-7 мм ёмғир ёғади. Ҳарорат кечаси 8-13°, кундузи 14-19° бўлади.
- Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида 13 октябрда 2-7 мм ёмғир ёғади. Ҳарорат кечаси 7-12°, кундузи 15-20° бўлади.
- Тошкент, Қашқадарё, Наманган вилоятлари тоғ олди ва тоғли ҳудудларида 12 октябрда 5-10 мм ёмғир ёғади; 13 октябрда тоғ олди ҳудудларда ёмғир ёғади, тоғли ҳудудларда 10-15 мм, баъзи жойларда 20 мм гача ёғингарчилик (ёмғир қорга айланиши мумкин) бўлади.
- Фарғона водийси тоғли ҳудудларида 13 октябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади, баланд тоғли ҳудудларда 5-10 мм қорга айланиши мумкин.
15 октябрдан республика бўйича ҳарорат аста-секин кўтарилиши кутилмоқда.