Бухоро ҳокими тўртта туман учун икки миллиард сўм ажратди
Тўртта туманга пул Халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдаги сессиясида ҳисобот бериш шарти билан ажратилади.

Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зариповнинг фармойиши билан тўртта тумандаги маҳаллалар учун 2 млрд. 132 миллион сўм ажратилди.
Маблағлар Жондор, Пешкў, Шофиркон ва Когон туманларида "Обод қишлоқ", "Обод хонадон" ва "Обод кўча" дастурларини амалга ошириш ишлари учун тақдим этилмоқда.
Айтилишича, ушбу маблағлар ижтимоий соҳа муассасаларидаги иситиш қозонларини ўрнатиш харажатлари бюджет даражасида қоплангани учун вилоят маҳаллий бюджетига қайтарилган маблағлардир.
Тўртта туманга пул Халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдаги сессиясида ҳисобот бериш шарти билан ажратилади.
Аввалроқ, Қашқадарё вилояти ҳокими қарздорлик ва ижтимоий муаммолар учун юз миллиардлаб пул ажратгани маълум бўлганди.




