Ўзбек шахматчиларига олтин медал насиб этмади

Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Рустам Жангабаев ҳам совриндор бўлди. 

Спорт
7 октябрь 2023 йил
Ўзбек шахматчиларига олтин медал насиб этмади

Шахмат бўйича Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Осиё ўйинларида делегациямизга навбатдаги медални тақдим қилди. Йигитларимиз жамоавий дастурда бронза медалларига эгалик қилишди.

Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Рустам Жангабаев ҳам совриндорлар қаторидан жой олди.

+109 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган юртдошимиз даст кўтаришда 190 кг, силтаб кўтаришда 233 кг, икки курашда эса 423 кг билан бронза медалига сазовор бўлди. Олтин ва кумуш медаллари Баҳрайн ҳамда Эрон вакилларига насиб этди.

 

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+