Рус газини етказиш эртадан бошланади
Бу ҳақда бугун Россия президенти Владимир Путин маълум қилди.

Ўзбекистонга Россия газини етказиб беришга бағишланган рамзий маросим 7 октябр куни бўлиб ўтади ва шу кундан газ етказиш бошланади.
Бу ҳақда бугун Россия президенти Владимир Путин маълум қилди.
Аввалроқ Путин шу ойдан газ етказиш бошланишини айтганди. Қозоғистон томони газ экспорти нега кечикаётгани бўйича изоҳ ҳам берган.
Эслатиб ўтамиз, июн ойида Санкт-Петербург Халқаро иқтисодий форумида Россия газини Ўзбекистонга етказиб бериш бўйича шартнома имзоланганди.
Олдинроқ эса Россия Ўзбекистон ва Қозоғистон билан табиий газ етказиб бериш ҳажмини ошириш масаласини муҳокама қилаётгани маълум бўлганди.




