Бюджет пулига қиммат машина сотиб олган амалдорлар

Уларнинг орасида ўзимизнинг миллий маҳсулотлар ҳам бор, хорижнинг уловлари ҳам.

Давлат харидлари
6 октябрь 2023 йил
Бюджет пулига қиммат машина сотиб олган амалдорлар

Давлат харидлари порталида бир қатор амалдорларнинг давлат бюджети пулларига қимматбаҳо машиналар сотиб олгани ҳақида маълумотлар чиқди.

Уларнинг орасида ўзимизнинг миллий маҳсулотлар ҳам бор, хорижнинг уловлари ҳам.

Жумладан, Андижон вилояти ҳокимлиги 413 млн. сўмга KIA Sportage Style сотиб олган бўлса, Фарғона вилояти ҳокимлиги 223,8 млн. сўмга Tracker-2 харид қилган.

Шунингдек, Давлат геология ахборот маркази 360 млн. сўмга KIA Cerato Luxe, Маданий мерос агентлиги эса 419 млн. сўмга Malibu-2 харид қилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сирдарё ҳокими барча туманларга Tracker сотиб олиш учун 4 млрд. сўм ажратганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+