Aкбар Жўраев ва Руслан Нурудиновларнинг якуний натижаси маълум бўлди
Мазкур йўналишда ғолиблик хитойлик спортчига насиб қилди.
Спорт
6 октябрь 2023 йил
Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Aкбар Жўраев ва Руслан Нурудинов Осиё ўйинларининг совриндорига айланишди.
-109 кг вазн тоифасида иштирок этган Aкбар Жўраев 417 (189+228) кг билан кумуш, Руслан Нурудинов эса 391 (175+216) кг билан бронза медалини қўлга киритди.
Мазкур йўналишда ғолиблик силтаб кўтариш ва икки кураш бўйича Осиё ўйинлари рекордини ўрнатган хитойлик спортчига насиб этди. Ҳуанҳуа Лиу 418 (185+233) кг натижа кўрсатди.
Аввалроқ каноэ слаломида эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Aнвар Клевлеевнинг натижаси маълум қилинганди.