Яна бир журналист бевақт вафот этди
Журналистнинг ўлимига оғир касаллик сабаб бўлган.
Жамият
5 октябрь 2023 йил
"Даракчи плюс" газетаси ("Даракчи" нашрининг рус таҳририяти) журналисти Сурия Магдеева 43 ёшида вафот этди. Бу ҳақда нашрнинг ўзи маълум қилди.
Журналистнинг ўлимига оғир касаллик сабаб бўлган.
Сурия Магдеева Тошкентга келишидан олдин Наманган вилоятида яшаган «Наманган ҳақиқати» газетасида ишлаган.
Аввалроқ "Дунё бўйлаб" телеканали журналисти Рамина Ягафарова вафот этганди. Май ойида эса май ойида “Yoshlar” телеканалининг “Yangi Davr” дастури телебошловчиси, журналист Нозима Маҳмудова операция вақтида вафот этганди.