Самарқандда Ҳолливуд актёри касалхонага ётқизилди
Уни дарҳол шифохонага олиб боришган ва бир қатор текширувлар ўтказишган.
Маданият
4 октябрь 2023 йил
Таниқли Ҳолливуд актёри Кевин Спейси Самарқандда ўтаётган кинофестивалда шифохонага ётқизилган.
64 ёшли актёр шаҳардаги Афросиёб музейини томоша қилаётган бўлган. Ўзининг айтишича, чап қўли бир муддат ишламаган.
Уни дарҳол шифохонага олиб боришган ва бир қатор текширувлар ўтказишган, жумладан, МРТ ҳам қилишган. Қўл ишламаслиги ортидан юрак хуружи рўй бериши мумкин эди, аммо шифокорлар актёрнинг аҳволи яхшилигини айтишган.