Ўзбекистон Қирғизистон билан электр энергия транзити бўйича келишув имзолади
Энергетика вазири минтақа давлатлари электр тақчиллигидан азият чекаётганини таъкидлади.
Ўзбекистон ва Қирғизистон электр энергияси транзити бўйича келишув имзолади. Бу ҳақда қирғиз парламентида чиқиш қилган энергетика вазири Талайбек Ибраев маълум қилган.
Қирғизистон шунингдек, Туркманистон, Россия, Қозоғистондан электр энергияси импорти бўйича келишувларга эришган.
Қирғизистон Қозоғистон билан келаси йил учун электр энергиясини импорт қилиш бўйича келишувга эга. Энди худди шундай шартномалар Россия ва Туркманистон билан ҳам имзоланади.
Нафақат Қирғизистон, балки қўшни давлатлар ҳам электр тақчиллиги билан боғлиқ муаммоларга дуч келмоқда, дея таъкидлайди Қирғизистон энергетика вазири.
Аввалроқ, Қозоғистон томони Ўзбекистонга экспорт қилиниши керак бўлган рус гази нега кечикаётгани бўйича маълумот берганди.