Шавкат Мирзиёев ва Қатар амири ҳужжатлар имзолади
Шавкат Мирзиёев ва Қатар амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний музокаралардан сўнг икки томонлама ҳужжатларни имзоладилар.
Сиёсат
2 октябрь 2023 йил
Жумладан, турли соҳалардаги қуйидаги ҳужжатлар имзоланди:
- Ўзбекистон ҳукумати ва Қатар ҳукумати ўртасида туризм ва ишбилармонлик тадбирлари соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
- Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва Қатар Ижтимоий ривожланиш ва оила вазирлиги ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум;
- Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ва Қатар Ички ишлар вазирлиги ўртасида ўзаро англашув меморандуми;
- Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ва Қатар Инвестиция агентлиги ўртасида инвестициявий ҳамкорлик тўғрисида ўзаро англашув меморандуми;
- Ўзбекистон Коррупция қарши курашиш агентлиги ва Қатар Маъмурий назорат ва шаффофлик бошқармаси ўртасида ўзаро англашув меморандуми.
Шунингдек, ташриф доирасида қуйидаги келишувларга эришилди:
- Ўзбекистон Дин ишлари қўмитаси ва Доҳа динларараро мулоқот халқаро маркази ўртасида ўзаро англашув меморандуми;
- Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий маркази ва Қатар Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий қўмитаси ўртасида ўзаро англашув меморандуми;
- Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Қатар Савдо-саноат палатаси ўртасида қўшма ишбилармонлар кенгашини тузиш тўғрисида битим;
- Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Қатар Савдо-саноат палатаси ўртасида ўзаро англашув меморандуми.